Harbiy

“Мард ўғлонлар қўриқлайди Ўзбекистонни!”

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучларимиз ҳарбий қисм ва муассасаларида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги тадбир Наманган ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Ғурумсарой гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий қисм бўлинмалари ўртасида ҳарбий жанговарлик ва ҳарбий тайёргарликлар, қўл жанги бўйича беллашувлар, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида арқон тортиш, “Энг яхши мерган” мусобақалари ўтказилди.

Мусобақаларда яхши натижаларга эришган болажонларга эсдалик учун китоблар совға қилинди.

Бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришдан иборат бўлиб, болажонларнинг тадбир давомидаги чиқишлари ҳарбий қисм шахсий таркибига кўтаринки ва байрамона кайфият бағишламоқда.

Мазкур тадбирлар Қуролли Кучлар тизимидаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button