BuxoroMIB

Мажбурий ижроси бюроси Бухоро вилоят бошқармаси қидирув ходимлари
томонидан жорий йилнинг 3 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Мажбурий ижроси бюроси Бухоро вилоят бошқармаси қидирув ходимлари томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни топиш ва уларнинг мол-мулклари аниқлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 3-ойида қидирувда бўлган 254 нафар шахсларнинг 62 нафари ёки 46% ҳамда қидирувда бўлган 377 та транспорт воситалардан 215 таси ёки 57% топилиб, қидирув ҳаракатлари тугатилган.
Жумладан, жорий йилнинг 24 март куни Бюронинг қидирув ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбири давомида 2019 йил 01 апрелдан ҳозирги кунга қадар вояга етмаган фарзандларига 16 млн. сўмдан ортиқ алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган, 1995 йилда Ғиждувон туманида туғилган, миллати ўзбек, оиласидан ажрашган, 3 нафар фарзанди бор, Файзуллоев Ғолибжон Хусен ўғли топилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига юборилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 25 март куни ўтказилган қидирув тадбири давомида 2018 йил 18 октябрдан ҳозирги кунга қадар вояга етмаган фарзандларига 55 млн. 976 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган, 1977 йилда Когон туманида туғилган, миллати ўзбек, оиласидан ажрашган, 2 нафар фарзанди бор, Тоиров Тўлқинбек Зокирович топилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилган.
Суд томондан Файзуллаев Ғолибжон Хусен ўғли ва Тоиров Тўлқинбек Зокировичлар, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айдор деб топилиб, уларга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд ҳужжатлари ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни топиш ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш борасида қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижроси бюроси Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button