BuxoroMurojaat

МОНОПОЛИЯГА АЙЛАНИБ БОРАЁТГАН ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ.

«Bukhara Brilliant silk» ТАЪСИСЧИСИ БАХТИЁР ЖЎРАЕВНИНГ ҚАМОҚҚА ОЛИНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧИҚАРИЛГАН ИККИТА ВИДЕО МУРОЖААТНИНГ ПРЕЗИДЕНТГА ЕТИБ БОРМАСЛИГИ ОРТИДА БАХРОМ ШАРИПОВ ТУРГАНЛИГИ РОСТМИ?

1-ҚИСМ https://youtu.be/uVX90M8Xuos

2-ҚИСМhttps://youtu.be/Zw1CH-lnaa0

ДАВЛАТ РАҲБАРИНИ АЛДАБ КЕЛАЁТГАН ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ УЮШМАСИ РАИСИ БАХРОМ ШАРИПОВ ОРТИДА КИМ ТУРИБДИ?

СОБИҚ ШЎЪРОЛАР ДАВРИДА БЎЛГАНИ КАБИ ПАХТА САНОАТИДАГИ ҚЎШИБ ЁЗИШЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ПИЛЛАЧИЛИКДА ХАМ ТАКРОРЛАНМОҚДА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 январь куни бўладиган йиғилишнинг кун тартибидаги масалалардан бири “Ўзбекипаксаноат” Уюшмаси томонидан амалга оширилган ишларнинг мухокамасида қўйидаги масалаларни текшириш бўйича топшириқ беришингизни сўрайман.

Жумладан

1) Республика бўйича режасини топширилишини хаққонийлигини текшириш:

2) Тут кўчатларини экиш бўйича хисоботларни хаққонийлигини текшириш:

3) 2021 йил касаначи ва фермерларга пилла пули берилмай туриб 2022 йил учун мажбурий тарзда шартномалар қилинаётганлиги (Сурхондарё мисолида);

4) Ўзбекипаксаноат Уюшма раиси Бахром Шарипов йирик корхоналар ўрнига бутун Республиканинг хар бир туманларида пиллани қайта ишловчи корхоналар барпо этишни Президентимизга ваъда берган аммо давлат раҳбарига Жарқўрғон ва Ғиждувон туманларида барпо этилди деб ёлғон маълумот тақдим қилиб алдаб келган.

Хурматли Президент ва Бош прокурор ушбу видео мурожаатдан келиб чиқиб Бахром Шариповнинг фаолияти бўйича текширув ўтказишингизни сўраймиз.

Хурматли призидентимиз Шавкат Мирамонович !Узбекистон Республикаси бош прокурориУзбекистон Республикаси олий суд раисиУзбекистон республикаси ички ишлар вазири Мен «Bukhara Brilliant Silk» фабрикаси таъсисчиси Джураев Бахтиёрнинг онаси Даниярова Робия. Мен шу фабрика касаба уюшмаси раиси ва хотин –кизлар раиси бўлиб ишлаб келяпман. Менинг ўглим Джураев Бахтиёр Эркиновични Ўзбекипаксаноати бошлиғи Шарипов Бахром ва уни ёрдамчиси Олим Жумаев «Bukhara Brilliant silk» корхонасини 100 фоиз акциясини хотиним Шарипова Сайёрани номига ўтказиб берасан деб босим утказиб, ўғлим қаршилик қилиб ипак уюшмасини кирдикорларини Призидентимизга етказаман дегандан кейин сени хибсга тикиб барча мулкингни банкрот килиб тортиб оламан деб хозирги кунда Джураев Бахтиёр Эркиновични катта тадбиркорни номаълум сабабларга кўра қандайдир буюртмалар асосида турт ойдан буён хибсга ушлаб туришибди .Менинг ўглим бу фабрикада 1999 йилдан буён ишлаб келаётган, 35 млн Акш дол чет эл инвиститциясини киргизиб ,Италия ,Англиядан тукимачилик станокларини олиб келиб ,ишга туширган биринчи тадбиркорлардан булиб, 400-500 та ишчиларга иш урин яратган ва 400-500 юз ишчиларни иш билан таъминлаб,рузғорларини тинч саклаб келаётган эди. Пандимея шароитида ва хозирги кунга кадар 400 дан ортик ишчиларни иш билан таъминлаб ойлик маошларини вактида бериб келмокда.Менинг ўглимни ёрдами билан Сурхондарёда иккита ,Андижонда,Каршида худи шундай фабрикалар барпо этилди.Ўзбек ипак саноати бошлигини Шарипов Бахромни Кашкадарёда,Сурхондарёда,Андижонда турта фабрикаси булиб иккита хотинини номига Шарипова Сайера ва Одинаева Дилдора номларига ўтказиб қуйган ,шунча фабрикаси бўла туриб бир тадбиркорни фабрикасига куз олайтирди. Хурматли Призидентимиз Шавкат Мираманович 2022 йил Инсон кадрини улуглаш ва фаол махала йили деб ном берганла,мени углим Джураев Бахтиёр қадр қиматини химоя қилиб ўғлимга тухмат қилган ипак уюшмаси рахбари Шарипов Бахром ва ёрдамчиси Олим Жумаевга керакли текширув ўтказиб керакли чора куришингизни сурайман.Жумаев Олим хар йигилишда фабрика ишлаб турибди менга пул бер деб ўглимни иззат нафсиятига тегадиган гаплар килган .Менинг ўғлим хеч кандай жиноий жавобгарлиги йуқ. Ўғри мутаххам ,давлат хоини эмас,давлатга уғирлик килмаган.Уғлим Джураев Бахтиерни ипак саноати бошлиги ердамида оилавий можоро деб хибсга олишди бу ўта кетган пасткашлик эмасми .Президентимиз хар йигилишида тадбиркорга карши чикан менга карши деб такрор ба такрор айтиб утадилар Бухоро вилоят хокими билан уюшма рахбарларини Президентимизга карши чикиши эмасми.Призидентимизни карорлари билан берилган ерларни тортиб олишди , Бухоро Бриллиант Силк корхонасига бириктирилган бешта районни тортиб олишди качонки бу фабрикада 500 ортик ишчи ходимлар ишлаб бир ойда 8 тонна ипак махсулоти ишлаб чикарарди .Бухоро Брилииант Силкга тегишли туманларни олиб хеч бир фабрикаси йук Одил Кодиров деган шахсга бериб барча пиллаларни уюшма рахбарлигида сотиб юборишди .Хозирги кунда махсулотимиз етишмаслиги туфайли 250 та ишчимиз қолди.Шу ишчиларимиз хам бе иш колишади Сиз иш ўрни яратинглар халқимни иш билан таъминланглар деб жон куйдурасиз 500 кишига иш ўрнини яратган тадбиркорни қамаб ,булар халкни беиш колдирдилар.Бу билан уюшма бошлиги биргина углимга эмас 250 кишига зулм қилишди. Қурони каримда хам ёзилган бир мусулмонга зулм килиш ката гунох деб мен буларни олохга солдим олохим бе жазо колдирмайди.Ипак уюшмаси раиси Ген прокуратура, Призидент апаратидан босим килишди деб Вилоят хокимга,судяларга,терговчи ва прокурорларга босим ўтказиб хеч кандай жиноий жавобгарлиги йук булса хам мени углимни 4 ой хибсда ушлаб ўтирибди.Хар бир йиғилишида қайсинг менга карши чиксанг ББСилкни бошлигини хибсга тикдим сизларни бошингизга хам шу кунларни соламан деб дагдага килиб келади.Хеч бир пилачилар уюшма билан ишлашни хохлашмайди Хоразм ипаги,Самарканд Сингапур,Верингруф ипаги корхоналарига хам уларга бириктирилган туманларини тортиб олиб куйишгани сабабли бу корхоналар уюшмадан чикиб кетишди.

Барча вилоят пилачилари ойлик ололмасдан сарсон булиб юришибди.Узингиз айтгандай факат қоғозда план бажарилаяпди амалда эса хамаси қўшиб ёзиляпди Хурматли призентимиз ипак уюшмасини кирдикорларини чуқурроқ текшириб керакли хулосага келасизлар ва мен хакикат руёбга чикишига ишонаман. Хурматли Шавкат Мирамонович мен бир она, у фабрикада истикомат килаетган 300-400 та ишчиларни илтимосларини нидоларини эштиб углим Джураев Бахтиерни хибсдандан чикариб иш фаолиятини давом эттиришига ,тортиб олинган ер ва ББС га биркитилган районларни кайтариб олиб беришингизни шу ишсиз колган 300-400 юз ишчиларимиз билан иш жараенимизни давом этиштиришимизга ердам беришингизни илтимос килиб сураймиз

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button