Harbiy

Муаммоларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда

Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда 100 нафарга якин ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари иштирок этиб, сайёр қабулда кўтарилган ижтимоий, меҳнатга оид ва бошқа масалалар жойида ҳал этилиши таъминланди.

Шунингдек иш билан банд бўлмаган 8 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоқларига уларнинг ихтисослиги бўйича йўлланмалар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button