Jinoyat

Музробод туманида 220 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан АТ “Алоқабанк”нинг Сурхондарё ҳудудий марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.Y.E.” МЧЖ собиқ раҳбари И.С. МЧЖга АТ “Алоқабанк” вилоят филиали томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш” учун ажратилган 220 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, талон-торож қилганлиги, шунингдек И.С. банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, аслида баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бинонинг нархини сунъий равишда оширган ҳолда 2,5 млрд сўмга ўзаро келишув далолатномасига асосан гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button