Jinoyat

Наманган ва Бухоро вилоятларида акциз маракаси бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, харидор Ф.га хорижда ишлаб чиқарилган  акциз марка билан маркаланмаган 2 500 қути “MILANO” ҳамда 1 000 қути “Mond” номли тамаки маҳсулотини 44,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Миллий гвардия билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситасида акциз марка билан маркаланмаган  6 000 қути “MILANO” номли  тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button