Jinoyat

Наманган ва Фарғона вилоятларида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан, ИИБ ва ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро А.Н. таниши Б.нинг хонадонини оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, санитария-гигиена талаблари ва тиббий буюмларни сақлаш қоидаларига риоя этмаган ҳолда, умумий қиймати 550,3 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган 196 турдаги дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИБ Фарғона вилояти бошқармалари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “B.C.” МЧЖ раҳбари Ш.Н. МЧЖга қарашли дорихонада фуқарога 182 дона “Регапен” ҳамда 10 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 3,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада яна 1092 дона “Регапен” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button