Jinoyat

Нишон туман Халқ таълим бўлими махсус таъмирлаш экспулатация бўлими бошлиғи пора билан ушланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари, Ўз. Рес. ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси, Қашқадарё вилояти Прокуратураси ҳамда Қашқадарё вилояти Прокуратураси хузуридаги Департаменти томонидан 2022 йил                24 апрель куни Нишон туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қарши шахри Беклар МФЙда яшовчи, “Қарши таъминот строй сервис” МЧЖ раҳбари А. Е. Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Нишон тумани худудида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабини эски биносини бузиш ишларини амалга оширишга бўлим мудири орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериш эвазига Нишон туман Халқ таълим бўлими махсус таъмирлаш экспулатация бўлими бошлиғи Ибрагимов Жахонгир исмли шахс 5400 АҚШ доллари миқдордаги  пулларни пора тариқасида сўраганлигини маълум қилган, ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.И. 5400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ўз.Р ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button