BuxoroMIB

Ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мезони жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш баробарида қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган.

Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўзбошимчалик билан қўрилган ноқонуний қурилмаларни буздиришга доир ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суднинг 18.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан Бухоро шаҳар М.Бурхонов кўчаси ёқасида ўзбошимчалик билан қурилган 12 кв. метр “M BURGER” савдо дўкони қарздор Д.Асланова ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний қурилма қарздор ҳисобидан бартараф этилиб, ижро иши тамомланди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 16.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчаси ёқасида 30 кв. метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қўрилган нотурар бино қарздор Р.Асадова ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний қурилма қарздор ҳисобидан бартараф этилиб, ижро иши тамомланди.

Мазкур тадбирлар давом эттирлмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button