Bo'limsiz

Нукус Давлат педагогика институти талабаси ис газидан вафот этди

24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳрида ижарада яшовчи, Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан марҳумга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button