Bo'limsiz

Одам савдоси – давр муаммоси

Инсон тирик мавжудотлар орасида ақл-идрок берилган онгли мавжудот бўлиб, у доимо озод ва эркин яшашга ҳаракат қилган. Уни эркидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги дунё ҳамжамияти томонидан тасдиқланган қонунларда ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ, бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидек ўта хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон шахси, шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий таҳдид туғдирмоқда. Бу билан боғлиқ жиноятлар жаҳон жамоатчилигини жиддий ташвиш ва хавотирга солаётгани айни ҳақиқат.
Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, “Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳукуқлари олий қадрият ҳисобланиди”, – деб эътироф этилган. Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.
Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Орадан йиллар ўтган сари одам савдосига қарши кураш дунёнинг барча мамлакатларида амалда бўлмасин, бу муаммо бизни ҳозирги кунда ҳам қаттиқ ташвишга солмоқда.
Ушбу жиноятга қарши курашиш бўйича юртимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлсада, бироқ, ушбу жиноят ҳали ҳануз учраётгани инсонни ташвишга солади.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида мазкур тоифдаги жиноятни содир қилган шахсларнинг иши кўриб чиқилди.
Судланувчи Ж.Ш.С. ўзининг жиноий шериклари онаси Ж.М.Р., А.М.А. шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, одамлар савдоси билан шуғулланиш мақсадида, 2019 йил сентябрь ойи бошларида фуқаро Х.Н.И. уни БААнинг “Дубай” шаҳридаги гўзаллик салонига ишга жойлаштириб қўйишини, у ерда яхши даромад топиши мумкинлиги тўғрисида ишонтириб, аслида бўлса Н.Хдан шахвоний мақсадларда фойдаланишни режалаштириб, жиноий шериклари билан биргаликда Н.Хни БААнинг Шаржа шаҳрига бориши учун ўз ҳисобларидан авиа чипта ва саёҳлик визаси тайёрлаб беради. 2020 йил 04 февраль куни “Тошкент-Шаржа” йўналишидаги авиа рейси орқали БАА давлатига олиб бориб, “Шаржа” шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг дш бирига жойлаштириб, Н.Хни шахсини тасдиқловчи ҳужжат фуқаролик паспортини олиб қўйган ҳолда бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилдириб, уни фохишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, унга зўрлик ишлатиш билан ҳамда мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш билан қўрқитиб, ожиз аҳволга солиб қўйиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам қилиб, 2020 йил 04-февралдан 2020 йил 24-май кунига қадар ундан шахвоний максадларда фойдаланиб, ноқонуний даромад олиб келиб, одам савдоси жиноятини содир килган.
Мазкур жиноят иши судда ҳар томонлама, холисона кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан судланувчиларга қилмишларига яраша жазо тацинланди.

Жўрабек Тожиев, жиноят ишлар бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси
Нурбек Рахимов, Бухоро вилоят судининг бош консультанти

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button