BuxoroMurojaatSud

Олди сотди шартномасини қонунга зид эканлигини суд қандай бахо берар экан?!


Мурожаатни инобатга олиб, “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Разаков Хуршид Ҳасанович (сотувчи) ва М С С ўртасида 2023 йил 12 май куни 1-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномаси ва “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Қудратов Нодир Абдуллоевич (сотувчи) ва Мурадова С Сна (харидор) ўртасида 2023 йил 12 май куни 2-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишингизни ҳамда битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланишингизни ва олдиндан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларини жавобгар М С Садиевнадан ундириб беришингизни сўраймиз.

Бухоро туманлараро иқтисодий судига 

Даъвогарлар:​«ORIFXO’JA STROY»масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари:

1. Разаков Хуршид Хасанович

2. Кудратов Нодир

  томонидан

жавобгар:​​«ORIFXO’JA STROY» масъулияти чекланган жамияти

Бухоро шаҳар, С.Бохарзий  кўчаси  1-муюлиш 15-уй, ИНН 305 723 686 р/с 2020 8000 7009 1381 2001,  АТБ “Халқ банк”нинг Бухоро вилоят  филиали, МФО 01107,

жавобгар:​«ORIFXO’JA STROY»масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари:

М С

Д А Ъ В О   А Р И З А

(битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида) 

“SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамияти                         2008 йил 27 октябрь куни Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 732-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтган.

Кейинчалик, “SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамияти таъсисчининг 2020 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига асосан “SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамиятининг номи “CENTILLION INVEST GROUP” МЧЖга ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 30 апрелда 260769-сонли реестр рақами билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Шундан сўнг “CENTILLION INVEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2020 йил 30 июндаги 2-сонли умумий йиғилиш қарори билан жамиятнинг таъсисчилар таркиби ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 01 июлдаги 277797-сонли рақами билан қайта давлат рўйхатдан ўтказилган. 

Шундан сўнг, “CENTILLION INVEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2022 йил 07 ноябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни билан жамият таъсисчиларнинг таркиби ўзгартирилган.

“CENTILLION INVEST GROUP” МЧЖнинг номи “ORIFXO’JA STROY” номига ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 07 ноябрьда 2008622-сонли реестр рақами билан қайта давлат рўйхатдан ўтказилган. 

“ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни билан  жамиятининг таъсисчилар сафига янги таъсисчи, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси Муродова С Снинг улушини сотиб олиш шарти билан қабул қилинган.

Аммо фуқаро М С Сна улуш сотиб олиш тўғрисидаги шартларни бажармасдан, “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўз номидан тегишли пул маблағларини кирим қилмаган ва товар моддий бойликлар ёхуд нақд пул кўринишида улуш билан ҳақиқий таъсисчи сифатида кирмаган.

Юқоридагилардан ва иш ҳужжатларидан шуни кўриш мумкинки, таъсисчилар Х.Разаков ва Н.Қурбоновлар “ORIFXO’JA STROY” МЧЖга С.С.Мни бирор-бир улуш киритмаган бўлсада, 3-таъсисчи сифатида С.С.Мга таъсисчи сифатида нотўғри қабул қилиниб, бу ҳақда йиғилиш баённомаси расмийлаштиришган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги                    1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни ноқонуний ва асоссиз расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасида мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт.

Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса — ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.

Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.

Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар — бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 110-моддасида битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.

Қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тарафлардан бирининг талаби бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш шартлиги белгиланган.

“ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг 2022 йил 7 ноябрдаги янги таҳрирдаги уставининг 8.1-бандида жамиятнинг ҳар қандай таъсисчиси жамият таъсисчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга, ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига (нотариал тасдиқланган ҳолда) воз кечиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

“ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Разаков Хуршид Ҳасанович (сотувчи) ва М С Сна ўртасида 2023 йил 12 май куни 1 сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномасини ёзма шаклда тузганлар.

“ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Қудратов Нодир Абдуллоевич (сотувчи) ва М С Сна ўртасида 2023 йил                 12 май куни 2-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномасини ёзма шаклда тузганлар.

Мазкур иккала улуш сотиш тўғрисидаги шартномалар нотариал тартибда тасдиқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115-моддасида битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Фуқаролик кодексининг 116-моддасидақонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Фуқаролик кодексининг 114-моддасидаҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.

Фуқаролик кодексининг 113-моддасида битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).

Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.

Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.

Шунингдек, иккала таъсисчилар томонидан улушларини сотишлари тўғрисида бир бирларига имтиёзли равишда сотиш тўғрисида хабар берилмаган ва рад жавоблари ҳам олинмаган.

Таъсисчиларнинг сотилаётган улушлари баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланмасдан сотилган.

“ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Разаков Хуршид Ҳасанович (сотувчи) ва М С Сна ўртасида 2023 йил 12 май куни 1 сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномаси ва “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Қудратов Нодир Абдуллоевич (сотувчи) ва М С Садиевна (харидор) ўртасида 2023 йил 12 май куни 2-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномаси битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмасдан тузилган ва қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолда ушбу улушни олди сотди шартномаларининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Разаков Хуршид Ҳасанович (сотувчи) ва М С Сна ўртасида 2023 йил 12 май куни 1-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномаси ва “ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг таъсисчиси Қудратов Нодир Абдуллоевич (сотувчи) ва М С (харидор) ўртасида 2023 йил 12 май куни 2-сонли “ORIFXO’JA STROY” МЧЖ устав фондидаги улушини олди сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишингизни ҳамда битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланишингизни ва олдиндан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларини жавобгар М С Сдан ундириб беришингизни сўраймиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button