BuxoroMurojaatSud

“ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишингизни сўраймиз.

“ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги                    1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг жамиятнинг устави ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига риоя қилинмасдан қабул қилинганлиги ушбу қарорнинг суд тартибида ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Мурожаатни инобатга олиб, “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишингизни сўраймиз.


 Бухоро туманлараро иқтисодий судига 

Даъвогарлар:​«ORIFXO’JA STROY»масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари:

1. Раззаков Хуршид Хасанович

2. Кудратов Нодир Абдуллоевич

  томонидан

жавобгар:​​«ORIFXO’JA STROY» масъулияти чекланган жамияти

Бухоро шаҳар, С.Бохарзий  кўчаси  1-муюлиш 15-уй, ИНН 300971328р/с 2020 8000 7009 1381 2001,  АТБ “Халқ банк”нинг Бухоро вилоят  филиали, МФО 01107,

жавобгар:​«ORIFXO’JA STROY»масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси:

М. С.

Д А Ъ В О   А Р И З А

(«ORIFXO’JA STROY» МЧЖнинг 12.05.2023 йилдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий 1-сонли йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида)

“SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамияти                         2008 йил 27 октябрь куни Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 732-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтган.

Кейинчалик, “SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамияти таъсисчининг 2020 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига асосан “SHOXIJAXON TEKS PLYUS” масъулияти чекланган жамиятининг номи “CENTILLION INVEST GROUP” МЧЖга ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 30 апрелда 260769-сонли реестр рақами билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан сўнг, “CENTILLION INVEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2020 йил 30 июндаги 2-сонли умумий йиғилиш қарори билан жамиятнинг таъсисчилар таркиби ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 01 июлдаги 277797-сонли рақами билан қайта давлат рўйхатдан ўтказилган. 

Шундан сўнг, “CENTILLION INVEST GROUP” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2022 йил 07 ноябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни билан жамият таъсисчиларнинг таркиби ўзгартирилган.

“CENTILLION INVEST GROUP” МЧЖнинг номи “ORIFXO’JA STROY” номига ўзгартирилган ва Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 07 ноябрьда 2008622-сонли реестр рақами билан қайта давлат рўйхатдан ўтказилган. 

“ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни билан  жамиятининг таъсисчилар сафига янги таъсисчи, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси М С Снинг улушини сотиб олиш шарти билан қабул қилинган.

Жамият таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг 4-бандида “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Разаков Хуршид Хасанович ва Кудратов Хуршид Хасановичларнинг улушлари сотилиши оддий ёзма шаклда (олди-сотди шартнома тузиш йўли билан) амалга оширилиши белгиланган.

2022 йил 7 ноябрда 2008623-сон билан Бухоро шаҳар давлат хизматлари маркази орқали рўйхатга олинган “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги уставининг 8.1-бандида жамиятнинг ҳар қандай таъсисчиси жамият таъсисчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга, ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига (нотариал тасдиқланган ҳолда) воз кечиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Мазкур уставнинг 7.7-бандида жамият устав фондини камайтириш таъсисчиларга тегишли бўлган улушларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида Жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, мазкур уставнинг 9.3-бандида жамият устав фондидаги улушдан воз кечиш оддий ёзма шаклда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

Ушбу уставнинг 9.4-бандида устав билан назарда тутилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши кўрсатилган.

Ваҳоланки, “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги уставининг 8.1-бандида таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига (нотариал тасдиқланган ҳолда) воз кечиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган бўлсада, жамият таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг 4-бандида “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Разаков Хуршид Хасанович ва Кудратов Хуршид Хасановичларнинг улушлари сотилиши оддий ёзма шаклда (олди-сотди шартнома тузиш йўли билан) амалга оширилиши белгиланганлиги билан ушбу навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг қабул қилиниши жамиятнинг устави ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун талабларига зид қабул қилинган.

Юқоридагилардан ва иш ҳужжатларидан шуни кўриш мумкинки, таъсисчилар Х.Разаков ва Н.Қурбоновлар “ORIFXO’JA STROY” МЧЖга С.С.Мни бирор-бир улуш киритмаган бўлсада, 3-таъсисчи сифатида С.С.М таъсисчи сифатида нотўғри қабул қилиниб, бу ҳақда йиғилиш қарори қабул қилинган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги                    1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори жамиятнинг устави ва Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонун талабларига зид қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси 11-бандида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни  нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга доир битимнинг ушбу моддада ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасида мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт.

Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса — ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.

Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.

Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар — бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 110-моддасида битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.

Қонунда кўрсатилган ҳолларда ва тарафлардан бирининг талаби бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш шартлиги белгиланган.

“ORIFXO’JA STROY” МЧЖнинг 2022 йил 7 ноябрдаги янги таҳрирдаги уставининг 8.1 бандида жамиятнинг ҳар қандай таъсисчиси жамият таъсисчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга, ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига (нотариал тасдиқланган ҳолда) воз кечиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115-моддасида битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Фуқаролик кодексининг 116-моддасидақонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Фуқаролик кодексининг 114-моддасидаҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.

Фуқаролик кодексининг 113-моддасида битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).

Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.

Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.

Шунингдек, иккала таъсисчилар томонидан улушларини сотишлари тўғрисида бир-бирларига имтиёзли равишда сотиш тўғрисида хабар берилмаган ва рад жавоблари ҳам олинмаган.

“ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги                    1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорининг жамиятнинг устави ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига риоя қилинмасдан қабул қилинганлиги ушбу қарорнинг суд тартибида ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “ORIFXO’JA STROY” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларнинг 2023 йил 12 майдаги 1-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишингизни сўраймиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button