BuxoroMIB

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23 октябрь куни “YouTubeижтимоий тармоғида “Тўлқин Итолмасов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчасидаги қурилмани бартараф этиш тўғрисидаги суд қарори ижроси бўйича” танқидий хабар жойлаштирилган.

Ушбу мурожаатда, Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида жойлашган савдо дўкони Тўлқин Итолмасовга тегишли эмаслиги билдирилиб, мазкур масала ҳал этишда амалий ёрдам сўралган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 16.06.2021 йилдаги ижро варақасига асосан Тўлқин Итолмасов томонидан ўзбошимчалик Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида қурилган 8×3=24 кв. метр ҳажмдаги темир вагон (савдо дўкони), узунлиги 15 метр, баландлиги 2 метр темир тўсиқ ва 5×5=25 кв. метр ҳажмдаги соябон қарздор ҳисобидан бартараф қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига мувофиқ, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул килиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳужжатида белгиланган талабларни бажариш ҳақида қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати ижросини таъминламаган.

Жорий йилнинг 23 август куни амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида жойлашган 8×3=24 кв. метр ҳажмдагитемир вагон (савдо дўкони) 19.07.2021 йилда расмийлаштирилган ҳадя шартномасига асосан Т.У.Итолмасовдан, Д.Дилмуродовага, 27.09.2022 йилдаги ҳадя шартномасига асосан У.Т.Умаровга ва 03.07.2023 йилдаги ҳадя шартномасига асосан Э.Т.Умаровга ҳадя қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича тушунтириш беришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаситалабларига мувофиқ фуқаролик судига ариза билан мурожаат қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 25.09.2023 йилдаги ажримига асосан, ижро ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилма қарздор Т.Итолмасов томонидан ноқонуний равишда ўрнатилганлиги, мазкур темир вагон кимнинг номида эканлиги ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилолмаслиги, асосий талаб ерни бўшатиб бериш эканлиги инобатга олиниб, тушунтириш бериш ҳақидаги ариза қаноатлантиришдан рад қилинган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 14:00да ижро ҳаракатлари тайинланиб, маъсул ташкилотлар вакиллари иштирокида олиб борилган ижро ҳаракатларидавомида қарздор томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган ўлчами 5×5=25 кв. метр ҳажмдаги соябонва темир тўсиқ тўлиқ бартараф қилинди.

Темир вагонда (савдо дўкон) озиқ-овқат маҳсулотлари кўплиги, уларни олиб чиқиш ва жойлаштириш кўп вақт талаб қилиши инобатга олиниб, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилди.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси   

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button