Jinoyat

“Опий” ва “героин” гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

Жиззах ҳамда Самарқанд вилояти божхоначилари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Р.С. ўзига тегишли “опий” ва “героин” гиёҳвандлик воситаларини фуқаро Т.З.га сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди. Шундан сўнг, мазкур моддалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, соф оғирлиги 99,6 гр.ни ташкил этувчи модданинг бири “Опий”, иккинчи модда эса соф оғирлиги 0,85 гр.ни ташкил этувчи “Героин” гиёҳвандлик воситаси эканлиги  маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button