BuxoroSud

Осон даромад топиш илинжида юрган оғуфуруш озодликдан маҳрум этилди.

Давлат ва жамит учун фойдали бўлган бирор бир ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмай, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган шахс 5  йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шофиркон туманида туғилиб, шу ерда яшаган Т.С муқаддам судланмаган, икки нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади.   Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиш бу шахс учун якунда аянчли оқибатга олиб келди. 2023-йилнинг ёз ойларида Т.С ўз таниши С.С га қўнғироқ қилиб, бошқа вилоятдан унга “посилкa” келаётганини шуни уйигача келтириб беришини сўрайди. 

С.С эса ўз ўрнида бу “посилка” аслида, кўкнор  хашаги эканлигини билиб қолиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади. Ўз ўрнида ва моҳирлик билан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Т.С Бухоро шаҳри Карвон бозор яқинида икки килодан зиёд миқдорда бўлган, гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олаётганида қўлга олинди.

Гувоҳ С.С судланувчи Т.С ни бир неча йиллардан буён танишини, бир куни таниши Т.С унга қўнғироқ қилиб, бошқа вилоятдан келаётганидан бир танишига учрашиги танши унга майиз ва шунга ўхшаш майда-чуйда нарсалар бериш юбориши, шуларни олиб келишини сўраганини,  йўлдақопдаги нарса ун шаклидаги ҳидли нарса эканлигини билиб қолганини ва  ИИБ га мурожаат қилганини айтиб ўтди.

Суд тергови давомида судланувчи у гиёҳвандлик моддасини ўзининг истемоли учун сақлашини, оила аъзоларининг бундан хабари йўқлигини айтиб ўтди. У айбилан пушаймонлигини ҳам қўшимча қилди.

   Суд муҳокамаси давомида аниқланган, ҳолатлар туфайли, дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов яъни Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми шу модданинг 2-қисми билан қайта квалификатция қилинди.

   Суд ҳукми билан Т.С га 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  У тайинланган жазони умумий тартибдаги колонияларда ўтиши белгиланди.

    Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судяси М.М. Бобоев

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button