BuxoroMIB

Ота алимент тўловини олдидан тўланди

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оилада тинчлик-хотиржамлик,тотувлик бўлса, жамият ҳам ривожланади.

Афсуски, арзимаган оилавий келишмовчиликлар оқибатида оилалар парокандаликка юз тутиб, ажримлар сони ортиб бормоқда. 

Бироқ, вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун суд томонидан белгиланган алимент тўловларини ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга ошириб келаётган оталар кўпчиликни ташкил этади.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 08.11.2014йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Қ.Ботировдан ундирувчи С.Дониёрова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент тўловини ўз вақтида тўлаб келганлиги ва алимент тўловини олдиндан тўлашга, ундирувчи эса, тўловниолишга ўзаро келишиб олишганлари ҳақида мурожаат қилишган.

Бўлим бошлиғи ўринбосари С.Саломовтомонидан ижро ҳужжати бўйича тарафларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан ундирувчи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 4 йиллик давр учун олдиндан тўланиши лозим бўлган 40 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари бир йўла ундирувчи С.Дониёрова фойдасига ундирилиб берилди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button