Bo'limsiz

Ота алимент тўловини олдиндан тўлашга мажбур бўлди.

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оилада тинчлик-хотиржамлик, тотувлик бўлса, жамият ҳам ривожланади.

Инсонлар орзу-умидлар билан оила қуриб, фарзандли бўлишади. Бироқ, шундай улуғ неъматга шукрон келтириш, фарзандини комил инсон этиб тарбиялаш ота-онанинг бурчи эканлигини унитишади.

Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишларига боғлиқ. 

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун,Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 04.02.2022 йилдаги жавобгар Ш.Адизовдан ундирувчи С.Қиличева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Адизов белгиланган муддатда алимент қарздорлигини тўламаганлиги сабабли, унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ш.Адизов Россия Федерациясига меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун бормоқчи эканлигини айтиб мурожаат қилган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати бўйича қарздор ва ундирувчига уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши натижасида, қарздор Ш.Адизов томонидан 65 млн. 914 минг сўм миқдоридаги беш йиллик алимент тўлови олдиндан ундирувчи С.Қиличеванинг номига АТ “Алоқабанк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картасига кўчириб берилиши таъминланиб, ижро иши ундирувчининг аризасига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.   

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button