BuxoroMIB

Ота алиментини олдиндан тўлаб, ишлаш учун Москвага кетди

Оила муқаддас даргоҳ, оиладатинчлик-хотиржамлик, тотувлик бўлса, жамият ҳамривожланади. Афсуски, оилавий келишмовчиликлар оқибатида айрим оилалар парокандаликка юз тутмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун суд томонидан белгиланган алимент тўловлари вақтида тўланиши зарур.

Жумладан, Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 21.09.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Наврўзовдан ундирувчи Г.Расулова фойдасига  вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ойлик даромадининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор мурожаат қилиб, суд ҳужжатига кўра алимент тўловини белгиланган тартида тўлаб келаётганлиги, ҳозирда алимент тўловидан қарзи йўқлигини, 5 йиллик давр учун алимент тўловини олдиндан тўламоқчилигини маълум қилган.

Бюро ходимлари томонидан ижро ишида тарафларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномаси тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари тушунтирилган. 

Давлат ижрочиси томонидан 2023 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 апрелга қадар бўлган давр учун амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан 51.804.513 сўммиқдорида алимент тўловлари ҳисобланган.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Бухоротуманлараро судига мурожаат қилиб, Москва шаҳридаги корхонанинг таклифномасига кўра юк автомашинаси ҳайдовчиси вазифасига ишга таклиф қилинганлигини, 5 йиллик давр учун олдиндан алимент тўлаш учун ижро ҳужжати бўйича ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган.

Суд ҳолатни ўрганиб, қарздорнинг аризасиниқаноатлантирган, ижро иши юзасидан ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириб, 5 йиллик давр учун тўланиши лозим бўлган алимент тўловини олдиндан тўланиши белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган 51.804.513 сўм миқдорида алимент тўловлари бир йўла ундирилиб, ундирувчиномига АТ “Алоқабанк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картага кўчириб берилди ҳамда қарздорнинг республикадан четга чиқишига қўйилган вақтинча чеклов бекор қилинди. 

​Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button