BuxoroMIB

Солиқ қарзини тўламаган фуқаронинг автомашинаси хатланди

Давлат ва жамиятнинг иқтисодий ривожланишида солиқлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, давлатнинг иқтисодий қудратини ортишига ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давомида солиқлар юкламасини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айниқса, сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорларга асосан солиқлар бўйича бир қатор имтиёзлар ҳам берилди. 

Бироқ, солиқлардан қочиш ва ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

​Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2021 йил 17 ноябрь кунидагиижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Қаландаровдан ундирувчи Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига ер ва мол-мулк солиғидан бўлган жами 53.849.000 сўм солиқ қарздорликларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган ҳамда қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида “МИБ Портал” дастури ёрдамида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилганда, номида “CAPTIVA” автомашинаси мавжудлиги аниқланган.

Давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “CAPTIVA” автомашинаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, автомашина баҳоланиб, электрон савдо майдончаси орқали кимошди савдоларига чиқарилиши мумкинлиги ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.

Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажармаслик салбий оқибатлар олиб келиши ва автомашинасидан айрилиб қолиши мумкинлигинитушуниб етган қарздор, бир кун ичида солиқ қарзи, почта харажати ва давлат божи тўловларини тўлаб, автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқишга мажбур бўлди.

Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом этмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button