BuxoroMIB

Ота фарзанди вояга етгунига қадар алимент тўлади 

Конституциямизнинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат муҳофазасида эгалиги, 64-моддасида эса, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурликлари белгиланган.

Оила муқаддас даргоҳ, оиладатинчлик-хотиржамлик, тотувлик бўлса, жамият ҳамривожланади. Афсуски, оилавий келишмовчиликлар оқибатида айрим оилалар парокандаликка юз тутмоқда. 

Бироқ, фарзандининг моддий таъминоти учун суд томонидан белгиланган алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширётган оталар кўпчиликни ташкил этади.

Алимент тўловлари авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 

Бюронинг Когон туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 07.09.2012 йилдаги қарздор А.Маруповдан ундирувчи Г.Ғаниева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун қарздор даромадининг 1/4-қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжатимавжуд.

Алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 08.10.2012 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ҳозирга қадар ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

​Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота алимент тўловларини олдиндан бир йўла тўламоқчилигини маълум қилган, бўлим ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилган.

​Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасида алимент тўлаши шарт бўлган доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шартлиги кўрсатилган.

​Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. 

Қарздор А.Марупов судга мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ундирувчининг фойдасига бир йўла олдиндан алимент тўламоқчи эканлиги сабабли ижро ҳужжати бўйича ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган.    

​Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 06.12.2022 йилдаги ажрими билан А.Маруповдан ундирувчи Г.Ғаниева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 2023 йилнинг 01 январь кунидан бошлаб,фарзанди вояга етгунига қадар бўлган давр учун бир йўла алимент тўлаши белгиланган.

​Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Маруповдан ундирувчи Г.Ғаниева фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар бўлган давр учун олдиндан тўланиши лозим бўлган 114.586.554 сўм миқдорида алимент пуллари ундирувчи фойдасига ундирилди. 

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button