Buxoro

“Потребитель Бухара плюс” телеграм каналида “Бухоро шаҳридаги 4-сон Оилавий поликлиника ҳудудида дарахтлар кесилмокда” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарга РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мазкур ҳолат “С. Рахимов” номидаги 17 – сонли МФЙ раиси Ш. Ходжанов ва тадбиркор К. Камоловлар томонидан қуйидагича изоҳланади.

Жорий йилнинг 20 январь куни Бухоро шахар 4-оилавий поликлиника олд қисмида жойлашган автобекат қурилишида бош-қош бўлаётган тадбиркор К.Камоловнинг мурожаатига асосан Бухоро шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи М.Аслонов томонидан Экологиянинг масъул ходими М.Шахриев иштирокида автобекат олдидаги дарахтларни буталаш ҳамда шакл бериш ишлари амалга оширилганлиги маълум булди. Мазкур дарахтлар поликлиника ҳудудига қарашли ер майдонида жойлашмаганлиги билдирилади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button