Siyosat

Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

Музаффар Комилов президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Комилов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимини сақлаб қолади.

Музаффар Комилов 2018 йил апрель ойидан бери Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Миноваров Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button