Bo'limsiz

Прокурорлар пора билан қўлга олинди

Жиззах вилоятидаги туман прокурорларидан бири қурилиш фирмаси раҳбарига қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда мазкур фирмада аниқланган камомадни кам кўрсатиш эвазига 2 минг АҚШ доллари сўраб, дастлаб 1200 доллар олади. Прокурор ўз хизмат хонасида қолган 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанддаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган жазони оғирроғига ўзгартириш учун протест киритиб, апелляция босқичида ҳукмни кучда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди. Пулни воситачи олган вақтида ушланди. Туман прокурори ўринбосарининг ишга алоқадорлиги далиллар асосида тўлиқ тасдиғини топди.

Намангандаги туман МИБ раҳбари 800 АҚШ доллари эвазига хориждан ўқишни кўчириб беришни ваъда қилиб, пора олаётган вақтда ушланган.

Бухородаги “Қоракўл” божхона пости катта инспектори хорижий тадбиркордан 800 АҚШ доллари сўраб, бир қисмини олган пайтда ушланди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button