BuxoroMIB

Р А С М И Й  М У Н О С А Б А Т

           Бухоро вилоят ҳокимининг “Инсон қадри учун” сайёр қабуллари давом этмоқда.

           Бухоро шаҳрида яшовчи М.Баракаев вилоят ҳокимининг сайёр қабулида бўлиб, Бюронинг давлат ижрочилари томонидан унга нафақа пуллари ундириб берилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 25.09.2019 йилдаги қарздор У.Ҳакимовдан ундирувчи М.Баракаев фойдасига 01.06.2018 йилдан 01.07.2020 йилга қадар ҳар ойдаги энг кам иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида нафақа ундириш тўғрисида чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлимига келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор У.Хакимовдан М.Баракаев фойдасига 13.937.500 сўм нафақа пуллари ундириб берилган ва ижро ҳужжати тамомланган.

Ҳозирда суднинг тегишли қарорига асосан қарздор У.Ҳакимовдан ундирувчи М.Баракаев фойдасига нафақа ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Ҳакимовдан қарзни ундириш мақсадида унинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаган, шунингдек, қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга юборилган сўров маълумотларига кўра, номида мол-мулклари мавжудлиги қайд этилмаган.

Қарздор У.Ҳакимовнинг яшаш эҳтиёжидан ташқари мол-мулки ва даромад манбаи бўлмаганлиги сабабли ҳомийлик ёрдамида                   7.019.509 сўм пуллар ундирувчи М.Баракаевнинг пластик картасига ўтказиб берилган.

Бугунги кунда М.Баракаев фойдасига қолган 1,9 млн. сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Келгусида қисқа муддатда М.Баракаев фойдасига қарздорликни ундириб берилиши чоралари кўрилади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button