BuxoroMIB

Р А С М И Й  М У Н О С А Б А Т

Потребитель Бухара плюс” телеграмм ижтимоий тармоғида жойлаштирилган Алимент пуллари ундириб берилмаётганлиги,алимент қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлиги ва қарздорнинг номида мол-мулк бўлсада, мавжуд эмас деб топилганлиги номли хабар юзасидан

Хабарда, М.Тойировага икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пуллари ундириб берилмаётганлиги, алимент қарздорлиги нотўғри ҳисобланганлиги ва қарздорнинг номида мол-мулк бўлсада, мавжуд эмас деб топилганлиги тўғрисида билдирилган. 

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 15.01.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Н.Хамидовдан ундирувчи М.Тойирова фойдасига вояга етмаганикки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алиментундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 16.12.2019 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Ижро ҳужжати бўйича, қарздор Н.Хамидовдан алимент ундириш учун қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга юборилган сўров хатларига кўра ва унинг яшаш манзили кўздан кечирилганда мол-мулклари қайд этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжаларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 52-моддасида ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар белгиланган.

Давлат ижрочисининг 20.07.2020 йилдаги қарори билан қарздор Н.Хамидовнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланган.

 Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келиб, Бюро органларидан яширинганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ 02.06.2022 йилда қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Амалга оширилган қидирув тадбирлари давомида қарздор топилиб, алимент қарздорлиги ҳисобланганда, қарздорнинг алимент қарздорлиги 01.08.2022 йил ҳолатида 45.640.518 сўмни ташкил этади. 

Ҳозирда, қарздор Н.Хамидов алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган.

Қарздор Н.Хамидовдан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button