BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 20 октябрь куни “Facebook”ижтимоий тармоғида Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими биносида қарздор Ш.Садиковнинг Бюро ходимларидан норози бўлиб, кесувчи жисм билан ўз қўлига жароҳат етказганлик ҳолати акс этган видео тасвир жойлаштирилган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Аниқланишича, 10.03.2021 йилда “Bunyodkor stroy kompleks” МЧЖ раҳбари Ш.Садиков Бухоро туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг инспектори томонидан 2017-2019 йил 1 ноябрь кунига қадар бўлган даврдаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган текширув натижалари юзасидан қабул қилинган 14.01.2020 йилдаги “Солиққа оид қонунбузарликни бартараф этиш тўғрисида”ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 

​Мазкур ариза Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан кўрилиб, суднинг 18.05.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор “Bunyodkor strоy kompleks” МЧЖдан давлат фойдасига 1.225.500 сўм давлат божи ундириш белгиланган ва ижросини таъминлаш учун Бюронинг Бухоро шаҳар бўлимига юборилган.  

​Ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.05.2021йилда келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига мувофиқ иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришилган.

​Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ихтиёрий муддат берилиб, давлат божи тўловини тўлаш тўғрисида огоҳлантирилган. 

​Қарздор Ш.Садиков ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаш мақсадида, давлат божини тўлаганлигини важ қилиб, 2.230.000 сўмлик тўлов квитанция нусхасини тақдим қилган. 

​Квитанция нусхаси мазкур ижро ҳужжатига тааллуқли эмаслиги аниқлангандан сўнг, Ш.СадиковБюронинг Бухоро шаҳар бўлими ходимларидан норози бўлиб, бўлим биносида кесувчи жисм билан ўз қўлига жароҳат етказган.

​Ш.Садиковга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга билдирилган. 

Мазкур ҳолат 2021 йилнинг июнь ойида содир бўлган.

           Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.  

​Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Bunyodkor story kompleks” МЧЖдан 1.255.500 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилиб, ижро иши 09.06.2021 йилда Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button