BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни http://tezkor-yangiliklar.uz/ расмий ижтимоий тармоғида “Ноқонуний қурилмани ким назоратга олади?”номли танқидий мурожаат ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Ушбу мурожаатда, фуқаро Замира Қурбонова Бухоро шаҳар Кўксарой кўчаси ёқасида ўзбошимчалик билан енгил конструкцияли савдо дўкони қуриб, тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб келаётганлиги, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан бартараф қилишҳақидаги 06.01.2022 йилдаги қарори бўлсада, шу кунгача мазкур ноқонуний қурилма бартараф этилмаётганлиги билдирилиб, ноқонуний қурилмани бартараф этишда амалий ёрдам сўралган.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 06.01.2022 йилдаги қарорига асосан жавобгар Қурбонова Замира Файзиевна томонидан Бухоро шаҳар, Кўксарой кўчаси ёқасида ўзбошимчалик билан лойиҳа ҳужжатларсиз қурилган 3х3=9 кв. метрдан иборат енгил конструкцияли савдо дўкони биноси жавобгар ҳисобидан бартараф этиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 15.03.2022 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси почта хизмати орқали тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида белгиланган манзилга борилиб, қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилган ҳамда бартараф этиш учун беш кунлик муддат берилган. 

Бюро ходимлари томонидан такроран 20.04.2022 йилда ижро ҳаракатлари тайинланиб, тегишли идоралар вакиллари, холислар ва даъвогар иштирокида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилганБухоро шаҳар Кўксарой кўчаси ёқасида ўзбошимчалик билан лойиҳа ҳужжатларсиз қурилган 3х3=9 кв. метрдан иборат енгил конструкцияли савдо дўкони биноси жавобгар ҳисобидан бартарафэтилган ва ижро иши тамомланган.

Фотосуратлар илова қилинмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Фотосурат №1 Бухоро шаҳар Кўксарой кўчаси ёқасида ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли савдо дўкони биносини кўриниши.


Фотосурат№2 Ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли савдо дўкони биносинингбартараф этиш ҳолати кўриниши.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button