BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни YouTube ижтимоий тармоғида жойлаштирилган “МИБ ходимлари бу қизни нега бу даражада бундай қилишди?” номли видеомурожаат ёритилди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мурожаатда, Шофиркон тумани, “Котиён” МФЙ худудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 1316-контуридаги ниҳол қурилган ер майдонини аввалги ҳолатига келтириб, фермер хўжалигининг ҳисобига қайтариш мажбурияти МИБ томонидан юклатилганлиги, бироқ жавобгар томонидан ер майдони ободонлаштирилиб, ниҳол (кўчат) экилганлиги билдирилиб, ер майдонидаги ниҳолларни сақлашда амалий ёрдам сўралган.

Ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги қарорига асосан жавобгар Воҳиджон Хўжаевнинг зиммасига Шофиркон тумани, “Котиён” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 1316-контурида жойлашган, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,35 га ер майдонини аввалги ҳолатига келтириб, “Фариждон Чорбоғи” фермер хўжалигининг ҳисобига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига 18.08.2022 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, SMS орқали орқали тарафларга хабар юборилган.

Ижро ҳаракатлари суд ҳужжатига асосан тўхтатилиб, яна ижрога қаратилган.

Шу асосда, жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,35 га ер майдонини аввалги ҳолатига келтириб, “Фариждон Чорбоғи” фермер хўжалигининг ҳисобига қайтариш тўғрисида жавобгар Воҳиджон Хўжаевга мажбурият юклатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан бирор-бир ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир қилинмаган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “YouTube” ижтимоий тармоғининг айрим саҳифаларида ижро ҳужжати бўйича тараф ҳисобланмаган Хуршида Валиеванинг видео мурожаатидаги фотосуратлар мазкур ҳолатга умуман тааллуқли эмас ва ижтимой тармоқ кузатувчилари эътиборини тортиш мақсадида фойдаланилган деб ҳисоблаймиз.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button