Buxoro

РАДДИЯ

2022 йил 8 август куни t.me/Kompromatuzb телеграм канали томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ароқхўр раҳбарларини янги кирдикорлари фош бўлди” сарлавҳали мақола тармоқ иштирокчиларига ҳавола этилиб, мақолада “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Бухоро минтақавий филиалининг собиқ раҳбари (ҳозирда Сергели филиали раҳбари) Сирожиддин Раджабов ва унинг ўринбосарлари Феруз Сиддиқов ва Элёр Муродовлар ўзаро тил бириктириб, хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда, ўзларига тегишли бўлган корхонага 600 минг АҚШ доллари миқдорида кредит расмийлаштириб, пул маблағларни талон – тарож қилган, деган маънода Содивов Ферузга нисбатан асоссиз маълумот тақдим этилган.
Олдинроқ ҳавола этилган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ филиалидаги ароқхўрлик видеоси акс этган жараёнда Содиқов Феруз иштирок этмаган, шунингдек, юқорида келтирилган 600 минг АҚШ долларлик кредит ажратиш жараёнида Содиқов Феруз иштирок этмаган, кредит ҳужжатларида Содиқов Феруз имзоси йўқ, ўша даврда банкнинг юридик шахсларга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият кўрсатмаган (бу борада исботловчи ҳужжатлар мавжуд).
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, t.me/Kompromatuzb телеграм канали канали ушбу мақолани ҳеч қандай ўрганишларсиз, тухмат қилган ҳолда тегишли ҳужжатларсиз чоп этган ва Содиқов Феруз обруйига жиддий зарар етказмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button