BuxoroMIB

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 13 октябрь куни http://tezkor-yangiliklar.uz/ ижтимоий тармоғида жойлаштирилган ТАДБИРКОР ПУЛИНИ БАНК ТОМОНИДАН ЎҒРИЛГАНИ РОСТМИ ? БАНКДАН БОШЛАНГАН ҚАЛЛОБЛИК, АМАКВАЧЧАЛАР ЎЙИНИ номли танқидий видео хабар ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Ушбу видеомурожаатда, Халк банкининг вилоят ва Шофиркон туман филиали ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан бир неча бор шикоят қилинганлиги, банк ходимлари суд қарорини 2-йилдан буён бажармай келаётганлиги, Фуқоролик ишлари бўйича Пешкў тумани суди қарорида жавобгар Алишер Қўшшаевнинг натариус орқали гаровга қўйилган биноси Шофиркон туман Халк банки фойдасига 167 млн. 553 минг 492  сўм ундириш белгиланганлиги, лекин 2 йилдан буён Алишер Қушшаевнинг биноси турли баҳоналар билан савдога чиқарилмасдан келинаётганлиги, сабабни сўралганда МИБ томонидан ижро иши олиб борилаётганлиги ҳақидаги ёлғон хабар берилаётганлигини билдирилиб, мазкур масалани қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам бериш сўралган.

​Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 13.03.2020 йилдаги 2-2005-2001/268-сонли қарздор “Бунёдкор Омад-2017” МЧЖдан ундирувчи “Халқ банки” Шофиркон филиали фойдасига 150.000.000 сўм асосий қарздорлиги, 17.537.882 сўм кредит фоизи, 15.610 сўм почта харажати жами 167.553.492 сўм ундириш ва ундирувни жавобгар Қўшшаев Алишер Розиқовичга тегишли бўлган Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”га қаратиш ҳамда Шофиркон туман, “Х.Ориф” МФЙ, “Таги Теша” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”нинг кимошди савдосидаги бошланғич баҳоси 360 млн.сўм деб белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлим иш юритувига 18.04.2020 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари ижро қилиш учун тарафларга юборилган.

    Ижро ҳаракатлари жараёнида, Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 03.06.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги ажримига кўра ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси талабларига асосан тўхтатилган.  

    Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида, гаров мулки бўлган бино 23.10.2020 йилда кўздан кечирилиб, сақлаш учун АТ “Халқ банк” Шофиркон филиали ходими Б.Каримовга Ўбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси талаблари тушунтирилган ҳолда топширилган.

    Мазкур суднинг 26.09.2022 йилдаги ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хатига асосан, 06.10.2022 йилда гаров “мол-мулкини электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, нусхалари тарафларга юборилиб, 10 кунлик муддатда қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

​ Мазкур қарор қонуний кучга киргандан сўнг, ушбу гаров мулки         “E-auksion” электрон савдомайдончаси орқали савдога чиқарилиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилинади.  

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button