BuxoroJinoyat

Ромитан, Шароф Рашидов ва Нарпай туманларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.Э.” хусусий корхона масъул шахслари табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 352,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Шароф Рашидов туманида фуқаро О.Ш. муқаддам табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича судланган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, такроран ўз яшаш хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги натижасида жами 137,7 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Нарпай туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, “С.С.” МЧЖнинг Нарпай филиали муҳандиси Ф.М. ва бошқалар туман электр таъминотидан рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри электр тармоғига уланган ҳолда фойдаланиб келиши натижасида давлат ва жамият манфаатларига 301,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2–моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button