Jinoyat

Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “U-B.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари харидорга 35 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 700 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ушбу дорихонадан сотиш учун мўлжалланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 1597 дона “Зардекс” ва 1413 дона “Карбамазепин” номли дори воситалари, яна 90 дона қизил ва оқ рангли номсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.А. харидор Н.га 49 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” ва 50 дона “Селофен” номли дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button