Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тизимли ва пухта ўйланган, прагматик фаол ташқи сиёсий ва иқтисодий дипломатиясини бундан кейин ҳам изчил давом эттиришини таъкидлади.

  • Авваламбор, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика ва транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқамиз. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқамиз.

Россия, Хитой ва АҚШ, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятимизни кучайтирамиз.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади.

Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз, – деди давлат раҳбари.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button