Bo'limsiz

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси бўйича маърузасини якунлар экан, барча юртдошларимизга мурожаат қилди:

  • Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги сизларнинг
    сайловдаги онгли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.

Ишонаман, бу сайлов сизларнинг фаол иштирокингиз билан бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.

Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам албатта рози бўлади.

Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гўзал мамлакатга айланади.

Президент нутқидан сўнг партия делегатлари сўзга чиқмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button