Jinoyat

Шеробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйганлиги эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган эр хотин ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз минтақавий темир йўл узели ҳаракат хавфсизлиги нозири Ў.А. ва турмуш ўртоғи Д.Т.лар фуқаро Н.га депо локомотив бригадалари дам олиш уйи мудираси вазифасига танишлари орқали ишга киритиб қўйганлигини айтиб, эвазига ундан 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button