Jinoyat

Шуманай туманида қалбаки акциз марка билан елимланган алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирларда, ЯТТ А.Р. савдо дўкони омборхонасида фуқаро Б.М.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган сиғими 0,5 литр бўлган 119 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, “А.Т.” МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида фуқаро Х.Б.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган жами 36 дона “Қаратаў”, “Қаратаў Эксклюзив” ва “Қаратаў Золотой” номли алкоголь маҳсулотларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, воқеа жойидан сотиш мақсадида сақлаб келинган турли ҳажмдаги яна 36 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button