Jinoyat

Сирдарё вилоятида суғориладиган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХнинг Оқолтин туман бўлинмаси билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.К. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Мирзаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар суғориладиган ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 80 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button