Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўламаслик натижасида қарздорлик юзага келиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга жисмоний ёки юридик шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш судлар ва солиқ органлари қарорларига асосан амалга оширилади.
Бюронинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги солиқ ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг 25.02.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор “AGROCLUSTER R-TEX QORAKO’L” МЧЖдан ундирувчи Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 1 млрд. 952.5 млн. сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “AGROCLUSTER R-TEX QORAKO’L” МЧЖдан 1 млрд. 952.5 млн. сўм солиқ қарзи ҳамда 39 млн. сўм ижро йиғими ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси таъминланди.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси