BuxoroMIB

Суд қарорлари ижроси таъминланмоқда

Меҳнат кодексига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақишартларига мувофиқ ушбу кодексда кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Бироқ, айрим иш берувчилар томонидан амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаслик оқибатида ҳуқуқлари бузилган ходимлар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда.

Бюро органларининг асосий вазифаси ҳисобланган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон қадри тамойилга қатъий амал қилинмоқда.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 16.06.2022 йилдаги қарздор “BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS” МЧЖдан ундирувчи фойдасига 25.947.836 сўм иш ҳақи, 1.000.000 сўм маънавий зарар ва 18.900 сўм почта харажати, жами 26.966.736 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS” МЧЖдан ундирувчи фойдасига 26.966.736 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди.

Шунингдек, мазкур суднинг 21.07.2022 йилдаги қарздор “Ромитанмахсуссувпудрат” МЧЖдан ишчи ходимлар фойдасига 612.577.511 сўм иш ҳақи ва давлат фойдасига 24.503.100 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор МЧЖга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва кўчмас мулклар аниқланиб, уларга таъқиқ қўйилган.

Ҳозирда, қарздорга МЧЖга тегишли бўлган “Ласетти”, “Nexia Donc”, “Spark LS” ва “Man TGS 33.360” русумли автотранспорт воситалари баҳоланиб, онлайн аукционларни ташкил этиш маркази орқали савдога қўйилган.

Ушбу мол-мулклар сотувидан тушган пул маблағлари Қонуннинг 79, 80-моддаларига мувофиқ ундирувчиларга тақсимланади.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button