Jinoyat

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан хамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Қумқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро  М.Р. шартли харидорга 143  дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини хар бир кутисини  250 минг сўмдан жами 35 750 000 сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчаб кўрилганида унинг умумий оғирлиги 837,20 граммни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button