BuxoroSud

Т А Ш У К К У Р НО М А. Ҳурматли Завқий Ибодуллаевич!


Жорий йилнинг 25 февраль куни вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, апелляция инстанция судининг ажрими эълон қилинди. Ушбу ажримга кўра, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2021 йил 10 декабрдаги Ибодов Раҳим Ражабовичга нисбатан чиқарилган ажрими ўзгартирилди.
Биз муайян давлат органларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бир пайтда Сизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борган адолатли фаолиятингиз тизимга бўлган ишончимизни оширди, дея баралла айта оламиз. Том маънода инсонпарварлик сиёсатини илгари сурган ҳолда, тегишли жиноят ишини кўриб чиқиб, ниҳоятда одилона ҳал этилиши йўлида кўрсатган жонбозлигингиз учун Сизга оиламиз номидан ўз ташаккуримизни билдирамиз.
Бундан 7 йил илгари оиламизга тегишли бўлган мол-мулк ноқонуний мусодара қилинган ва жуда катта миқдорда мулкий зиён етказилган эди. Ҳақиқатни, адолатни юзага чиқариш учун оиламиз билан жуда кўп тўсиқларга, қаршилик ҳамда ноҳақликларга дуч келган эдик.
Сизнинг муҳтарам Президентимиз илгари сурган сиёсатга ҳамоҳанг тарзда бизга етказилган мулкий зиён нормаларининг бузилганлигини муфассал асослаб берган ҳолда олиб борган самарали сайъ-ҳаракатларингиз ҳамда фаолиятга қатъий адолат билан ёндошганингиз натижасида етказилган зарар қисман қопланди.
Ушбу ташаккурнома орқали давлатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида жадал ислоҳотларни амалга оширишда қўшаётган ҳиссангиз ва ноҳақ жабр кўраётганларга сидқидилдан кўмак бераётганингиз учун чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.
Ибодовлар оиласи

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button