BuxoroSud

Тадбиркор Суд ҳимоясида

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш ҳамда уларга эркин фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада юртимизда тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Энг муҳими, тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар жамиятимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Шундай тадбиркорлардан бирининг қонуний талаби суд томонидан қаноатлантирилди. 

Хусусан Савдо-саноат Палатаси ҳудудий бошқармаси Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Якка тартибдаги тадбиркор “У.К” манфаатида “Ғ.Д” ҳисобидан 170 040 000 сўм, 23 805 600 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.

Мазкур даъво аризаси бўйича Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 15 апрелда иқтисодий иш қўзғатилган.

Аниқланишича, тарафлар оғзаки тузилган шартномага асосан жавобгар даъвогарга 2019 йил ноябрь ойларида жами 170 040 000 сўмни жавобгар ҳудудидаги 2 қаватли савдо мажмуаси биноси, иккинчи қаватда хожатхона кўриб бериши лозим бўлган.

Даъвогар келишилганидек, 2019 йил ноябрь ойида жами 170 040 000 сўмни жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига тўлаб берилган. Жавобгар томонидан эса келишилганидек қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги аниқланган.

Натижада  жавобгар томонидан даъвогар томонидан олинган пулларни олиб сарфлаб зарар етказилган.

Бу тўғрисида даъвогар томонидан тўланган пулларни қайтариш ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиришлар берган, ёзма хат  жавобида 05.11.2021 йил кунига қадар тўловларни амалга оширишини маълум қилган, аммо жавобгардан олган пулларини қайтариб бермаган. Низо шундан келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Бироқ, тарафлар ўртасидага ёзма равишда шартнома тузилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра, карздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.

Чунки, суд кунига қадар ҳам ушбу қарздорликнинг мавжудлиги даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришидан, иш хужжатларида мавжуд бўлган тўлов топшириқномаларига асосан хужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Шу сабабли жавобгар томонидан суд кунига қадар тўлов амалга оширилмаганлиги боис, суд мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг 170 040 000 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги  306-сонли Пленумининг қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилиши, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади деб тушунтириш берилган.

Шу сабабли суд даъвонинг 23 805 600 сўм банк фоизи ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.

Тадбиркорнинг манфаати  шу орқали суд томонидан  қонун доирасида ҳимояси таъминланиб, 170 040 000 сўм пуллари ундирилиб берилди ҳамда суд қарори бугунги кунда қонуний кучга кирган ва суд қарори устидан апелляция тартибида шикоят берилмаган ҳамда ижро этиш жараёнида.

Шундай экан, адолат мезони ҳаётий ҳақиқат эканлигини ҳеч қачон унутмаслик даркор.  

Ориф Қўлдошов,

Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди раиси

Бахтиёр Кенжаев,

Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button