Bo'limsiz

Тадбиркорлик субъектлари фойдасига қарздорликлар ундирилди

Бугунги кунда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари қонуний  манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Қолаверса, судлар томонидан чиқарилган қарорлар ижроси билан муҳим омил ҳисобланади.
Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган давр мобайнида 705 та ижро ҳужжати бўйича 77 млрд. 502 млн. сўм тадбиркорлик субъектларига ундириб берилди, 53 млрд. 318 млн. сўм ундириш билан боғлиқ 461 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мисол учун, Когон туманлараро иқтисодий судининг 21.10.2021 йилдаги қарздор “Нефтгаз” акциядорлик жамиятидан ундирувчи “Қашқадарё Технологик транспорт” акциядорлик жамияти фойдасига 1,2 млрд. сўм қарзни ундириш тўғрисида тўғрисида ижро ҳужжати 07.12.2021 йилда Бюронинг Қоровулбозор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “Қашқадарё Технологик транспорт” акциядорлик жамияти фойдасига 1,2 млрд. сўм ундириб берилиши таъминланди.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 10.12.2021 йилдаги қарздор “Gold Indezit” хусусий корхонасидан “Benelli” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 200,0 млн. сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида “Benelli” МЧЖ фойдасига 200,0 млн. сўм ундириб берилиши таъминланди.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси
давлат ижрочилари
Шухрат Махсудов
Улуғбек Ҳалимов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button