Jinoyat

Тадбиркорнинг 125 млн сўмини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.F.” МЧЖ томонидан “E.F.” МЧЖга дори воситаларини сотиб олиш учун 125 млн сўм ўтказиб берилган бўлсада, “E.F.” МЧЖ раҳбари шу кунга қадар дори воситаларини етказиб бермасдан ёки тадбиркорнинг пул маблағини қайтармасдан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button