BuxoroMurojaat

Танқидий материал учун ОАВ вакилига босим ва тазйиқлар кучайиб бормоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Бош  
                                                 прокурори Н.Йўлдошевга

Бухоро вилоят прокурори
                                                 М.Истамовга

                                       Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи
                                                 Ш.Х.Алиевга

                                                 “Тезкор янгиликлар.UZ” электрон 
                                                 оммавий ахборот воситаси раҳбари
                                                 Ибодова Дилфуза Ражабовна 
                                                 томонидан
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри
                                                 Элобод кўчаси 20-уй
 Тел: +99890 636-35-53

АРИЗА

/ЖПКнинг 332-моддаси тартибида/

Ушбу ариза орқали Сизга шуни маълум қиламанки, мен Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиш учун тегишли лицензияга эга бўлгани ҳолда “Тезкор янгиликлар.UZ” электрон оммавий ахборот воситаси. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан ОАВ сифатида 17.09.2021 йилда №1448 рақами билан давлат рўйхатидан ўтиб фаолият олиб бормоқдаман.

Фаолиятим юзасидан менга Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Шарипов Бахром Қурбоновичнинг айрим ҳатти-ҳаракатларидан норозилик мазмунида келиб тушган мурожаатдан сўнг ўрганишни амалга ошириб ушбу ҳолатни ўзимнинг расмий электрон ОАВ сайтим орқали ёритиб, тегишли асос ва далилларни асосланган ҳолда видео материалга жойлаштирган эдим.

Видеоматериалда Б.Шариповнинг ҳатти-ҳаракатлари ижтимоий хавфли қилмиш кўринишида бўлганлиги сабабли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш талаб қилинганлиги учун бир қанча текширилиши лозим бўлган ҳоллатларни сўраган эдим.

Ушбу видеоролик Б.Шарипов ва бошқа шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан бир неча минглаб юртдошларимизнинг норозилик мазмунидаги шарҳларига сабабчи бўлганлиги ва кундан кунга шарҳ ва кўрувлар ошиб бораётганлиги, бунинг оқибатида мазкур ролик тегишли давлат органлари раҳбарларининг диққатини тортиши мумкинлигидан хавотир ва ташвишга тушган Б.Шаритпов ўзининг қилмишларини яшириш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига гўёки мен унга нисбатан тухмат қилиб материал тарқатганлигим ҳамда унинг шаъни ва қадр қимматини камситаётганлигим учун менга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза ёзган.

Бироқ мен бир нарсани тушунмаяпман ахир мен аниқ ва равшан ҳолда далил ва асосларни жойлаган ҳолда ушбу ҳолатларни текшириш лозимлигини сўраб турган бир пайтимда тегишли ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 322-моддаси тартибида аввал жиноят иши қўзғатиб, важлар текширилиб, агар важлар тасдиқланмаган ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида асосли қарор қабул қилинганидан кейин менга нисбаан чора кўриш мумкин эди.

Аммо, Б.Шариповнинг биргина аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан зудлик билан муносабат билдирилиб, аризани кўриш жадаллик билан амалга ошиб кетди. Бироқ, оммавий ахборот воситаларининг берган хабари четда қолиб кетди.

Шу сабабли ҳурматли бош прокурор ва бошқа ваколатли раҳбарлар Сизлардан менинг оммавий ахборот воситаси орқали “Монополияга айланиб бораётган Ўзбекипаксаноати” номли мақолам юзасидан унда текширилиши талаб қилинган ҳолатлар ва важларни текшириб кўриш мақсадида ЖПКнинг 322-моддаси тартибида ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишингизни ва мазкур ҳолат бўйича тергов гуруҳини тузган ҳолда тергов ҳаракатларини амалга оширишингизни сўрайман.

Аризамга илова: “Монополияга айланиб бораётган Ўзбекипаксаноати” номли мақола ҳамда бошқа расмий каналлар томонидан тарқатилган материалларнинг электрон кўриниши.

” Йиллар ва йўллар ” You Tube каналидан

https://www.uzmetronom.com/2021/12/28/vlast-shjolkovo-stelet-no-spat-zhjostko.html
UzMetronom. com. Веб сайт
Фейсбук “Халқ назорати” гурух
Фейсбук “Халқ назорати” гурух

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=990580038481472&id=100025884554367&sfnsn=mo

Тезкор янгиликлар уз You Tube канали.

МОНОПОЛИЯГА АЙЛАНИБ БОРАЁТГАН ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ.

Бахром Шарипов бу расмга изох берсин.

Журналистнинг эълон қилган танқидли материали учун уни таъқиб қилишдан кўра Жиноят процессуал кодексининг 322-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилса қонун устиворлиги ва адолат таъминланган бўларди.

Аризачи: Д.Р.Ибодова.

31.01.2022 йил

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button