BuxoroMIB

Тарғибот самараси.

Конституциямизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасида ҳам ота-она ўз болаларини тарбиялаши ҳамда вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Бюро органлари фаолиятидаги энг долзарб йўналишлардан бири алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси ҳисобланади.

Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжалари ижроси бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактик тадбирларда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрь кунидаги 808-сонли Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари тушунтирилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 10.06.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ф.Ҳакимовдан ундирувчи Ю.Баротова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/6 қисмда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан фарзанди вояга етгунга қадар давр учун 60 млн. сўм алимент пуллари ундирувчига олдиндан тўлаб берди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Шунингдек, Бюронинг Ғиждувон туман бўлим иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 21.07.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Холовдан ундирувчи Н.Узокова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Холов икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент тўлови ҳисобига Навоий вилояти, Кармана тумани, Аллон МФЙда жойлашган умумий мадойни – 800.0 кв.м тенг бўлган уй-жойни “Алиментни натура шаклида бериш тўғрисидаги келишув битими”га асосан ундирувчи Н.Узокова номига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан ўтказиб берди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button