Bo'limsiz

Толибонлар Панжшерни тўлиқ қўлга олдими?

Толибонлар Панжшер вилоятининг энг катта ҳудудини босиб олганини эълон қилди.

Aввалроқ Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ҳаракати жангчилари жума куни мухолифлари жойлашган Панжшер вилоятининг энг катта ҳудудини қўлга киритганини айтишди.

Толибон вакили Билол Каримийнинг айтишича, сўнгги маълумотларга кўра, Панжшер вилоятининг энг катта ҳудуди (Приян) бутунлай мужоҳидлар ҳукмронлигига ўтган. Таъкидланишича, Приян Шотулдан сўнг ҳаракат аъзолари қўлига ўтган иккинчи туман ҳисобланади.

Тўқнашувда режимга қарши бўлганлардан Россияда ишлаб чиқарилган зирҳли транспорт воситалари ва бошқа ҳарбий техника олиб қўйилгани таъкидланган.

«Душманнинг жанговар руҳияти паст», — дейди Каримий.

«РИА Новости» ўз манбасига таяниб толибонлар Панжшер вилоятини тўлиқ эгаллагани тўғрисида хабар берди. Унинг ёзишича, Кобулда толибонлар ўз ғалабасини нишонламоқда. Шаҳарда бақир-чақир ва ўқ овозлари тинмаяпти.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button