Jinoyat

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “А” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Ж.Т. харидорга 5 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 125 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 89 дона “Karbaleks”, 51 дона “Регапен” ва 50 дона “Карбамазепин” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Х. ва Б.Х.лар харидор М.га 20 дона “Тропикамид” ва 42 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 АҚШ доллари ва 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг яшаш хонадонидан 435 дона “Регапен”, 201 дона “Селофен” ва 23 дона “Тропикамид” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “K” МЧЖ таъсисчиси Х.Э. ва бошқалар 5 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, Ж.И.нинг бошқарувидаги автомашинадан 100 дона “Зардекс” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, “F” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган текширувда, дорихона раҳбари М.Ш. харидорга 3 дона “Регапен” номли дори воситасини 60 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 322 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button