JinoyatKorrupsiya

“Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими фирибгарлик жинояти устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкентшаҳаргаз” таъминоти собиқ ходими Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, ташкилотнинг хизмат гувоҳномасига сохта маълумот киритиб, фуқаро А.га оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 16,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button